Афғонистондаги НАТО кучлари жанггариликда гумонланиб ҳибсга олинган шахсларни мамлакатнинг саккизта қамоқхонасига топширишни тўхтатди.
НАТО расмийларига кўра, БМТнинг ҳали эълон қилинмаган ҳисоботида Афғонистон қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши ҳақида қайд этилгани ҳақидаги хабардан кейин улар жанггариларни қамоқхонага топширишни бас қилган.
НАТОнинг Афғонистондаги қўмондонлиги матбуот вакили Карстен Жакобсон бу маълумотларни тасдиқлади.
- Биз ҳибсга олинганларни эҳтиёт чораси сифатида бир қанча қамоқхоналарга топширишни тўхтатдик. Биз ҳозир БМТ ҳисоботи эълон қилиниши кутаяпмиз, яъни уни ўрганиш мақсадида. Бироқ биз ушланганларни афғон қамоқхоналарига топширишни бутунлай тўхтатмоқчи эмасмиз. Гап фақат айрим қамоқхоналар ҳақида кетаяпти, - деди Жакобсон.
БМТнинг янги ҳисоботида Афғонистон қамоқхоналарида маҳбусларнинг калтакланиши, электрошок ёрдамида қийноққа солиниши ва зўрлаш ҳақида таҳдидлар бўлиши ҳақида гапирилган.
Ушбу ҳисобот яқин кунларда эълон қилиниши кутилаяпти.