6 сентябр куни Приморье ўлкасининг Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал университети биноси қурилишида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлди.
Русский оролидаги қурилишларда муҳожирлар билан боғлиқ можаро биринчи марта кузатилаётгани йўқ.
2012 йилда ўтказиладиган Осиё-Тинч океан иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммитига қурилаётган объектларида бундай ноҳуш ҳодисалар тез-тез такрорланиб туриши кенг жамоатчилик эътиборини ўзига қаратмоқда.
Шу йил 28 августидан 29 августига ўтар кечаси асосан ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари қураëтган Узоқ Шарқ федерал университет мажмуасида гастарбайтерлар ва қўриқчилар ўртасидаги жанжал содир бўлгани ҳақида аввал хабар қилгандик. 500 га яқин мардикор ва 100 га яқин қўриқчи иштирок этган бу жанжалда уч киши жароҳат олганди.
Маслаҳатсиз иш битмас...
Приморье Ички ишлар бошқармаси, Миграция хизмати ва маҳаллий жамоатчилик вакилларидан иборат махсус комиссия Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал университети комплексида 28 августдан 29 августга ўтар кечаси гастарбайтерлар ва қўриқчилар ўртасидаги содир бўлган жанжал сабабларини аниқлаш, меҳнат муҳожирларининг яшаш ва меҳнат шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида оролда бўлиб қайтди.
Маслаҳат Кенгаши ўзбек, тожик, озарбайжон, арман, қозоқ, қирғиз миллий диаспора вакилларидан ташкил топди.
Приморье ўлкаси Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тарқатган хабарномада комиссия аъзолари меҳнат муҳожирларининг яшаш шароитларини ижобий баҳолагани таъкидланган.
“Ишчилар ва қурилиш қўриқчилари ўртасидаги оммавий муштлашув диний ёки миллий келишмовчиликлар юзасидан келиб чиқмагани хулоса қилинган”, дейилади хабарномада.
Барча муаммоларни воситачилар яратмоқда
Находка шаҳрида яшаётган асли ўзбекистонлик имом Дамир Эшмуҳаммедов Приморье Ички ишлар бошқармаси ва Миграция хизмати қошидаги Миллий Кенгаш аъзоси сифатида шу комиссия ишида бевосита иштирок этди. У Озодликка жанжалнинг асл сабабларини қурилишда ишлаётган мардикорлар билан қурган суҳбатлар натижасида аниқлаганини гапирди.
- Энг катта муаммо ўз вақтида пул берилмаётгани ва университет қурилишида ишлаётган 11 мингдан зиёд одамнинг ярмидан кўпи ноқонуний меҳнат муҳожири эканлигидадир. Шу боис улар қонун томонидан ҳимояланмаган. Улар орасида июл-июн, ҳатто май ойидан буён маош олмаганлари борлигини аниқладик. Объект қурилиши 2011 йилнинг январ ойларигача давом этишини ҳисобга олсак, уларни ҳақиқатан ойлик бермасдан оролдан чиқариб юборишлари мумкин. Кейин эса ҳатто прокуратура ёрдамида пулларини ололмасликлари аниқ. Қўриқчилар билан тўқнашув эса оммавий норозилик чиқишига баҳона бўлди, холос, - дейди Приморье қозилик бошқармаси ходими.
Унинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирларининг йиғилиб қолган нафрати сўнгги пайтларда ҳақиқатан ишчиларга босимни кучайтириб юборган ва “Крокус” ширкатидан яхши маош оладиган қоровулларга қаратилди.
Айни пайтда Дамир Эшмуҳамедов қурилиш жойларида ишчилар учун яхши шароитлар мавжудлигини ҳам тасдиқлади.
- Озиқ-овқати яхши, биз ўзимиз ошхонасига кириб кўрдик. Кунига 3-4 маҳал овқатланади, мева-чева, ҳатто асал берилади. Яшаш шароитлари ҳам нисбатан яхши. Биз Русский оролидаги вазиятга эътибор қаратишимиз билан ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Менга оролдан хабар қилишди: айрим пудратчилар маош тарқатишни бошлабди. Муаммоларни асосан ишчиларни олиб келаётган воситачилар яратмоқда, - дейди имом Дамир Эшмуҳамедов.
Етти ўлчаб бир кес, муҳожир!
Русский оролида Маслаҳат Кенгаши ишида қатнашган Зокиржон Мусаев Приморье шаҳарларида ўз бўлинмаларига эга Марказий Осиё халқлари дўстлиги ташкилоти раҳбари. Озодлик билан суҳбатда Приморьеда меҳнат муҳожирлари муаммолари билан анчадан буён шуғулланиб келаётган Зокиржон ака объектларда ҳатто ойлик муаммоси йўқлигини аниқлаган.
- Русский оролида қурилиш пудратини олган КОРС ташкилоти раҳбари Игор Юрьевич маош кечиктирилиши муаммоси йўқлигини айтди. Чунки объект давлатга топширилмагунча улар ишчилар билан ҳисоб-китоб қила олмайди. Аванс пуллари эса майда пудратчи ташкилотларга тарқатилган. Бу ташкилотлар учинчи шахслар орқали одам ёллайди. Масалан, ўзбекистонлик воситачилардан бири одамларни олиб келиб, биринчи ой маошларини олиб қочган. Бундай воситачилар тузоғига нафақат АТЭС қурилиши, балки бошқа жойларда ҳам кўплаб гастарбайтерлар илинмоқда, - дейди Зокиржон Мусаев.
У куни кеча Артем шаҳрида 28 нафар маошсиз бир неча ой ишлаган ўзбекларни озод қилишга қўмаклашганини гапириб берди.
“Ҳар қандай воситачи бировни алдаш ҳисобига даромад олади. Ундайлар гапларига лаққа тушманг”, дейди у.
Жамоатчилик ташкилоти раҳбари Зокиржон Мусаев муҳожирларга Россия ўлкаларида ночор аҳволга тушиб қолишдан сақланиш учун Озодлик орқали ўзининг маслаҳатларини берди.
- Биринчи навбатда, рус тилини билиш керак. Жуда бўлмаганда, рус тилини биладиган одам билан доимо бирга бўлиш керак. Етиб келиши биланоқ муҳожир шу ерда мавжуд ўзбек, тожик, қирғиз диаспора ёки ташкилотларининг телефон рақамлари ва манзилларини билиб олиши керак. Бунинг учун истаган полиция ходими олдига келиб сураса бўлади, чунки улар албатта билади. Кейин уларни Ўзбекистондан ишга ёллаб келаётган одам билан маҳаллий меҳнат биржаси ёки миграция ташкилотида шартнома тузиб келиш керак, воситачининг кимлиги, паспорт маълумотлари, унинг яшаш жойини билиб олиш керак, - деди жамоатчилик фаоли.
Зокиржон Мусаев энг катта муаммолар Русский ороли ва АТЭС қурилишининг бошқа объектлари якунланиши билан бошланишини гапиради. Унинг сўзларига кўра, 40 мингдан ортиқ ҳозирда иш билан таъминланган меҳнат муҳожирлари кейинги йилнинг бошларида қурилиш битиши билан оролдан чиқариб юборилади ва Владивостокка ёпирилиб келади.
Зокиржон Мусаев Приморье ўлкасида оғир вазиятга тушиб қолган меҳнат муҳожирларига Марказий Осиё халқлари дўстлиги ташкилотининг Владивосток, Находка, Артём, Уссурийск шаҳарларидаги бўлимларига ёки +79089933040 , +7 924 520 4822 телефонлари орқали қўнғироқ қилишлари мумкинлигини билдирди.
Приморье Федерал Миграция хизматидан олинган маълумотга кўра, Владивостокда Сергей Пушкарёв бошчилигида Приморьенинг барча миллий диаспораларини бирлаштирган ва бевосита меҳнат муҳожирлари масалалари билан шуғулланадиган Жамоатчилик қабулхонаси иш бошлаган.