Тошкентда валюта “қора бозори”га ҳомийлик қилган милиция ходимлари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинганлар.
Бироқ валюта “қора бозори”ни яхши ўрганган ўзбекистонлик кузатувчилар бу бозор оддий валютафурушдан тортиб, банк ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларини ўзига бирлаштирган бир тизим эканлигини айтмоқдалар.
Ўзбекистон Марказий банкининг 9 сентябрда белгилаган 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 1739 сўм 47 тийин.
Шу куни Тошкент “қора бозорида” бир АҚШ доллари 2500 сўмдан сотиб олинди.
Орадаги фарқ 760 сўм. Бу яқин 33 фоиз фарқ дегани. Агар ҳар бир доллардан шунча қоладиган бўлса, 100 доллардан 76 минг сўм, минг доллардан 760 минг сўм қолади.
Ўзбекистон “қора бозори”да эса ҳар куни ўн минглаб, юз минглаб, балки миллионлаб доллар айланади.
"Қора бозор"га "бегона" милициялар қамалди
“Қора бозор”нинг Ўзбекистондаги ҳаёти эркин. Тошкентнинг ҳар бир бозорида бундай норасмий бозорлар фаолият юритади. Бу бозорларнинг маъмурияти ҳам, ўша ердаги милиция ходимлари ҳам, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бу бозорларда қўлида даста-даста пул ушлаб, “доллар оламан” деб, гердайиб турган валютафурушларни ҳам яхши билади.
Ҳукумат одамлари валютафурушларнинг ғайриқонуний тарзда фаолият юритаётганини ҳам яхши билади, бироқ уларга ҳеч ким тегмайди. Асосан Ўзбекистон вилоятларидан бўлган бу валютафурушларнинг ўз тиллари билан айтганда “криша”лари, яъни “том”лари бор.
Бу “том”лар ким эканлигини ҳам ҳеч ким билмайди. Ора-сирада валютафурушлардан кимлардир ёки уларнинг “криша”лари қамоққа олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлади.
Узметроном Интернет сайти ҳам шу ҳақда ёзди. Тошкентда валюта “қора бозори”га ҳомийлик қилган милиция ходимлари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинганлар, деб.
Узметроном буни “майда балиқ ови” деб атади.
Бироқ, Тошкентда милиция ходимларининг қамоққа олингани ва озодликдан маҳрум этилгани, тошкентлик тадбиркор Ботиржон иборасича, “галочка” учун, яъни ҳукумат бу тизимдаги ноқонуний ишларга қарши курашаётганини кўрсатиш учундир:
- Ҳаммаси мафиянинг одамлари-ю. Бемалол қилгани қиляпти. Коррупцияга қарши ташкилот бору, жиноятга қарши - ўшалар гўё милицияларни қўлга олган. Юнусобод бозорида бир долларчи хотин бор эди. Жуда катта иш қиларди. Шуни олган эди, яна қўйиб юборди. Пулини олиб, қўйиб юборди. Номига бир-икки кун қамаб қўяди. Катталарига тегмайдию, кичикларини олиб бориб қамайди. Қолганлари юраверади. "Балиқ бошидан сасийди" дейдию. Худди шунақа сасиб, дабдаласи чиқиб кетди буларнинг, - дейди тадбиркор Ботиржон.
Коррупция эски қанотларини қайчилаяпти
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов эса, бу ҳолатни чиройли ибора билан атади, яъни “коррупция қанотларини янгилаяпти”, деди:
- Бундай ҳолатлар илгари жуда кўп бўлган. Чунки коррупция ўзининг қанотларини янгилаб туради, эскирган қанотларини кесиб ташлайди. Ўзбекистонда иқтисодиёт шу тариқа турадиган бўлса, қора бозор ҳеч қачон йўқолмайди. Демак, унинг “кришалари” ҳам йўқолмайди. У тўғридан-тўғри манфаатдор гуруҳларга хизмат қиладиган бир бозор. Бу биргина Ўзбекистонда эмас, балки барча ривожланаётган давлатларда бор нарса, яъни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан жиноий гуруҳлар бир даражада ўсиши қонуният бўлиб қолди.
Валюта “қора бозори”ни бошқарадиганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг энг юқори бўғинлари, ўша коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиқлари ҳисобланади, - дейди Абдураҳмон Ташанов.
Валюта "қора бозор"идан ким манфаатдор?
Ўзбекистонлик ёш иқтисодчи Аҳмаджон Комиловнинг айтишича, валюта қора бозорининг фаолият юритишидан, энг аввало, банк ходимлари ва банк ходимларига тегишли одамлар манфаатдор:
- Буни сизга очиғини айтсам, банкда танишим айтган. Банкда валюта бўлими шаҳобчаларига валюта чиқаради ўзи аслида. Лекин ҳеч бир оддий фуқаро кўрмайди ўша валюта шоҳобчасига бориб сотиб олганни. Чунки улар чиқиши билан банкка тегишли бўлган одамлар аллақачон у валютани сотиб олиб бўлади ва қора бозорда оддий халққа сотадилар. Бу Марказий банкдан назорат қилиб келинадиган жараëн. Буни ҳамма билади. Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам билади уни. Валютани ким олаëтгани, қаерга сотаëтганини уларнинг ўзи ҳам билади.
Баъзи бир жиноий гуруҳлар шу нарса бўйича алоҳида, мустақил иш қилади. Алоҳида, мустақил иш қилиб, жиноий гуруҳларни кришоват қилган, уларга ҳомийлик қилган милицияларни, уларнинг назоратида бўлмаган жойда шунақа иш қилганларни суд қилган бўлишлари мумкин. Аслида бу нарсаларнинг ҳаммаси давлат одамларининг назоратида. Бу нарсани очиқ-ойдин ҳамма билади. Буни тўғирлаш йўлларини ҳам билади. Фақат шу курслар орасидаги фарқ 30 фоиз бўлганлиги ва бу мўмай даромад манбаи эканлиги учун ҳам бу нарсага индамай туришибди, - дейди иқтисодчи Аҳмаджон Комилов.
"Қора бозор"нинг антиқа ҳимоячилари
Тошкентда банкларнинг валюта айирбошлаш шаҳобчалари жуда кўп, улар бозорларда, кўчаларда жойлашган. Бироқ тошкентликларнинг айтишларича, бу шаҳобчалардан валюта сотиб олишнинг умуман имкони йўқ.
Тошкентлик пенсионер Озода аянинг айтишича, валютачилар “мафия”си оддий одамларни валюта шаҳобчаларига яқинлаштирмасликнинг антиқа усулини ўйлаб топишди. "Ҳар бир валюта шаҳобчасининг олдида доим уч-тўрт нафар шаллақи хотинлар навбатчилик қилади ва доллар сотиб олмоқчи бўлган одамни аввал “навбатга ёзил” деб, йўлдан қайтаради, қайтмагач провакация уюштиради", дейди Озода ая.
- Мен "доллар оламан" деган эдим, қўлтиқлаб олиб бориб ташлади у ëққа.
Озодлик: Ким олиб бориб ташлади?
- Ўша ердаги клиентларнинг овчаркалари.
Озодлик: Улар кимлар?
- Аëллар. Биттасини уриб синдиришган экан. Сал каттароқнинг одами экан. Каттароқ одамнинг қариндошини уриб, синдириб қўйишибди доллар олгани келган экан. Ҳозир қамашибди бир 10 таси.
Озодлик: Қандай аëллар булар?
- Сиз билан менга сўз берадиган одамлар эмас булар. “Сенга нимага керак?” дейди. "Ўлимлигимга тайёрлаб қўйишим керак, биласиз-ку, аëл киши пулни ишлатиб юборади” десам, “Ҳа, гўрковлар долларда кўмадиган бўлибдими?” дейди.
Озодлик: Навбатдан олиб чиқиб ташлайдими?
- Очередда турган бўлсангиз, ўзининг одамини қўяди-да, сизни олиб чиқиб ташлайди бу ëққа.
Озодлик: Агар ҳаққингизни талаб қилсангиз-чи?
- Гапиртирмайди. Сўкиб, уришиб кетишади ҳаммаси.
Озодлик: Шаҳобчада ўзи доллар бўлармиди? Оламан десангиз берармиди?
- Сумка-сумка алмаштириб кетишади, бу ëқдан сотишади. "Сенга ким ўргатди" деб, долларчининг бошлиғи келибди менга. “Нимага ўргатади? Менинг унақа пулим йўқ. Ўзимнинг бор пулимга олаяпман” десангиз ҳам қулоқ солмайди, - дейди Озода ая.
Ўзбекистонда хориж валютасининг расмий ва “қора бозор” курси ўртасида катта фарқ бўлиб келган. Кузатувчиларнинг айтишларича, Ўзбекистон мустақил ҳамдўстлик давлатлари орасида ягона шундай давлат бўлиб қолмоқда.
2003 йилда Ўзбекистон ҳукумати валюта конвертацияси очилганлиги эълон қилган ҳамда бир мунча вақт валютанинг расмий ва бозор курси ўртасидаги фарқ катта бўлмаган эди.
Бироқ 2005 йилдан бошлаб валютанинг “қора бозор” курси яна ўса бошлади.
Бунинг сабаблари эса бошқа бир мавзудир.