Бугун Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Миср сафари бошланди. У Қоҳирада ҳарбий раҳбарияти билан учрашади, Араб Лигаси давлатлари ташқи ишлар вазирлари олдида чиқиш қилади.
Туркия Бош вазири Миср пойтахтига душанба куни кечқурун етиб борди ва бу ерда уни минглаб мисрликлар олқишлар билан кутиб олди.
Миср Эрдўғоннинг “араб баҳори”ни бошдан кечирган давлатларга бошлаган сафарининг дастлабки манзилидир.
Мисрдан сўнг Эрдўғоннинг Тунис ва Ливияга бориши режалаштирилган.
Туркия Исроил билан муносабатлари ёмонлашаётган бир пайтда ўзининг араб мамлакатлари билан алоқаларини мустаҳкамламоқда. Исроил билан Мисрнинг ҳам муносабатлари мураккаблашиб кетди. Жума куни намойишчилар Исроилнинг Қоҳирадаги элчихонасига ҳужум қилди.