Халқаро амнистия ливияликларни огоҳлантирди

Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ливияда давом этаётган тўқнашувларга киришган ҳар икки томонни ҳарбий жиноятлар содир этаётганликда айблади ва агар мамлакатда зудлик билан тартиб ўрнатилмаса, вазият янада чигаллашиб кетиши, ҳужумлар ва қасд олишларнинг янги тўлқини кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Айтилишича, ташкилот ҳисоботида Қаддафийга қарашли кучлар мухолифат вакилларини қатл этганини далилловчи ҳужжатлар мавжуд.

Amnesty International ҳисоботида, шунингдек, исёнчилар томонидан ҳам ҳарбий жиноятлар амалга оширилгани белгилаб ўтилган.