Россиянинг «Лукойл» ширкати Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияси қуради.
Фарғона ру сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда ширкат раҳбари Вагит Алекперов «Лукойл»нинг ёш мутахассисларининг Саратов шаҳрида ўтказилган форумида баёнот берган.
Алекперовга кўра, у бошқараётган ширкат Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё Тарққиёт банки билан ҳамкорликда қурадиган қуёш электростанцияси тўла қувват билан ишга тушганида 1000 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаради. Иншоотнинг биринчи навбати ишга тушгач у 100 мегаватт ток ҳосил қилади.
Фарғона ру, шунингдек, Ўзбекистондаги Иқтисодий тадқиқотлар маркази маълумотларини келтирган. Марказ ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистондаги кўмир заҳиралари 40-50 йилга, нефть 10-12 йилга, табиий газ яна 28-30 йилга етади холос.
Мана шундай шароитда, ҳамда мамлакат аҳолиси газ ва электр энергияси тақчиллигидан мунтазам равишда азият чекиб келиши назарда тутилса, қуёш электростанциялари қуриш шубҳасиз истиқболли лойиҳадир.