Ливияга сафар қилган Франция Президенти Николя Саркози ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон ҳокимиятдан ағдарилган собиқ Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийни жавобгарликка тортишга чақирди.
Саркози ва Камерон Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбарлари Мустафо Жалил ва Маҳмуд Жибрил билан пойтахт Триполида музокара олиб борди.
Кейин икки давлат раҳбари Бенғози шаҳрига борди.
Франция ва Британия раҳбарларининг Бенғозига ташрифидан олдин Камероннинг матбуот котиби Британия музлатиб қўйилган Ливиянинг 944 миллион долларлик маблағи ва мулкларини мамлакатга қайтаришини маълум қилган эди.