Яман соғлиқни сақлаш мутасаддиларига кўра, душанба куни пойтахт Санаада снайперлар камида 20 намойишчини ўлдирган. Якшанба кундан бери Яман пойтахтида ҳукумат қўшинлари ўн минглаб намойишчи қатнашаётган чиқишларга қарата ўт очиши оқибатида 50 ка яқин одам ўлдирилди.
Бу президент Али Абдуллоҳ Солиҳ истефосини талаб қилаётган намойишлар бошланганидан бери ҳукумат қўшинларининг энг қонли ҳужуми бўлди.
Душанба куни Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ президент Солиҳ билан учрашиб авж олган зўравонликлар масаласини муҳокама қилди. Солиҳ июн ойидаги суиқасддан кейин Саудияга борганидан бери Қирол Абдуллоҳ уни биринчи марта қабул қилди.