Тулада ўзбекистонлик ўз юртдошини пичоқлади


Тула шаҳрининг Епифанское шоссесидаги қурилиш омборхоналаридан бирида чавақлаб кетилган 40 яшар Ўзбекистон фуқароси жасади топилди.

Тула вилояти Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, жиноятни содир этганликда гумонланаётган 26 ёшли ўзбекистонлик ҳибсга олинди.

Айбланувчи сўзларига кўра, улар ўртасида жанжал чиққан ва жабрдийда уни урган. Бунга жавобан қўлга олинган бу йигит пичоқ билан ўз юртдошини чавақлаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тула вилояти Пролетар тумани Тергов бошқармаси томонидан “қотиллик” моддаси асосида жиноий иш қўзғатилган.

Исми ошкор этилмаётган 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросига айблов эълон қилинган ва ҳозирда тергов давом этмоқда.