Қирғизистонда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича марафон ўтади

Қирғизистонда 23 сентябр куни миллатлараро иноқлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган телемарафон ўтказилиши ҳақида парламент йиғинида депутат Равшан Собиров маълум қилди.

Маълумотларга кўра, телемарафон “Дилимиз бир, тилимиз бир” шиори остида ўтказилади. Тадбир Қирғизистон Халқлар ассамблеяси томонидан уюштирилган.

Қирғизистонда 80 ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади.

Қарийб 5,5 миллион аҳолиси бўлган Қирғизистонда, расмий маълумотларга кўра, аҳолининг 14 фоиздан ортиғини, норасмий маълумотларга кўра эса, 20 фоизини ўзбеклар ташкил қилади ва аҳоли сони бўйича қирғизлардан кейин иккинчи ўринда туради.