Маҳмуд Аббос Фаластин мустақиллиги тан олинишини сўраб БМТга мурожаат қилди

Фаластин Мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ Бош Котиби Бан Ки Мун билан Ню Йоркдаги учрашувда унга Фаластин мустақиллигини тан олиш ва Фаластинни мустақил давлат сифатида БМТ аъзолигига қабул қилишни сўраб расман ариза топширди.

Фаластин мустақил давлат сифатида тан олинишига қарши чиққан Исроил ва АҚШ Яқин Шарқ тинчлик музокараларини давом эттиришга ундаётганига қарамай, Маҳмуд Аббос БМТ Бош котибига ариза топширди.

23 сентябр куни БМТ Бош ассамблеясида қиладиган чиқишида Маҳмуд Аббоснинг йиғилиш иштирокчиларини Фаластинни қўллаб-қувватлашга чақириши кутилмоқда.

Айни йиғилишда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳунинг ҳам нутқ сўзлаши режаланган.