Афғонистонда одам ўлдирган АҚШ аскари етти йилга қамалди

АҚШ армияси аскари Жереми Морлок (ч) ва Эндрю Холмс, 2011 йил 21 март

Афғонистонда тинч аҳоли вакилларини отиб ўлдирганликда айбланган беш нафар АҚШ армияси аскаридан бири етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Жума кунги судда Эндрю Холмс ўзидан беш метрча нарида бўлган қуролсиз афғонистонликни пулемётдан отиб ўлдирганини тан олди.

Холмс ва АҚШ армиясининг яна тўрт нафар аскари ўтган йил Афғонистонда қўлга олинган.

Прокурорларга кўра, улар патрул назоратини ўтаётган пайтда уч афғонистонликни бесабаб отиб ўлдирган.