Ливия Ўтиш даври миллий кенгашига тарафдор бўлган исёнчи кучлар мамлакат собиқ президенти Муаммар Қаддафий туғилиб ўсган Сирте шаҳрини ўз назоратига олиш учун шиддатли жанглар олиб бормоқда.
Шанба кунги тўқнашувларда Қаддафийга содиқ кучларни шаҳардан сиқиб чиқара олмаган исёнчилардан етти нафари ҳалок бўлди, 150дан ортиғи яраланди.
Сирте шаҳри ҳозир исёнчилар қамалида қолмоқда.
Қаддафий кучлари “юзлаб оилалар”га таҳдид солаётгани хабар қилинганидан сўнг НАТО учқичлари 25 сентябр куни эрталаб Сирте шаҳридаги кўпроқ объектни бомбардимон қилди.
НАТО эълон қилган баёнотда 75 минг аҳолига яшайдиган Сиртеда қатлиомлар, одамларни гаровга олиш, якка шахс ва оилалар, жамоалар вакиллари қатл этилгани тўғрисида маълумотлар олингани билдирилган.
Муаммар Қаддафийнинг матбуот вакили эса НАТОни Сирте шаҳрини бомбардимон қилиш орқали юзлаб тинч аҳоли вакилларини ўлдирганликда айблади.