АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қўйилган чекловларни бекор қилиши Каримов ҳукуматини янги қатағонларга рағбатлантириши мумкин.
Ўзбекистон халқ ҳаракати ана шундай баёнот тарқатди.
“Америкага керакли эканини ҳис эта бошлаган диктатор Каримов режим мухолифлари, хусусан, диндорларга нисбатан қатағонларни кучайтириб юборди”, дейилади баёнотда.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, сўнгги ой мобайнида ўнлаб намозхон ноқонуний диний ташкилотларга аъзолик гумони билан ҳибсга олинган.
АҚШ Конгресси Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қўйилган чекловларни бекор қилиш ҳақида ўтган ҳафта қарор қабул қилганди.
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг аянчлилиги боис АҚШ Конгресси 2004 йил охирида бу мамлакатга, вазият яхшилангунга қадар, ҳар қандай ҳарбий-хавфсизлик ëрдами беришни таъқиқлаган эди.

Ўзбекистонга инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ёрдам чекловларини бекор қилиш қарори инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ҳам ғазабига сабаб бўлган.
Уларга кўра, Каримов ҳукумати инсон ҳуқуқлари борасида бирон ижобий қадам қўймасидан туриб, бу каби ёрдамнинг маъқулланиши "диктаторни тақдирлаш"дан бошқа нарса эмас.