Покистон армияси генерали Лондон сафарини қолдирди

Ашфақ Парвез Қаёний.

Британия Мудофаа вазирлиги Покистон армияси генерали Ашфақ Парвез Қаёнийнинг Лондонга сафари қолдирилганини айтди.

Бунга Покистон армияси резведка хизматининг АҚШнинг Кобулдаги элчихонасига ҳужум уюштиришда жанггариларга кўмаклашгани ҳақидаги айблов устида АҚШ билан кескинлашиб бораётган баҳси сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Бундан бироз муқаддам бу сафари чоғида генерал Қаёнийнинг Буюк Британия Мудофаа вазири Лаям Фокс билан хос учрашуви бўлиши кутилаётгани айтилган эди.

Ўтган ҳафтада АҚШнинг юқори мартабали ҳарбийси, адмирал Майк Маллен Покистон разведкасини Кобулдаги АҚШ элчихонасига уюштирилган 13 сентябр хуружида жанггари гуруҳларга ёрдам берганликда айблаган эди.

Ашфақ Парвез Қаёний бу айбловларни "асоссиз", деб инкор қилган.