Россия молия вазири Алексей Кудрин лавозимидан истеъфо берди.
Душанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев Бош вазир ўринбосари Алексей Кудринга истеъфога чиқиш ҳақида кунни охиригача ўйлаб кўриш учун муҳлат берган эди.
Бунга жавобан молия вазири бу масалани Бош вазир Владимир Путин билан маслаҳатлашиши кераклигини айтганди.
11 йил давомида Россия молия сиёсатига раҳбарлик қилган Алексей Кудрин ўтган ҳафта Вашингтонда Дмитрий Медведев билан айрим масалаларда келишмай қолгани боис ҳукуматни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирган ва бу президент Медведевга ёқмаган.
Шанба куни "Ягона Россия" партияси қурултойида Бош вазир Путин президент Медведев томонидан илгари сурилган таклифни қабул қилиб, 2012 йилги президентлик сайловида қатнашишини билдирган эди.
Амалдаги президент эса бўлғуси сайловлардан сўнг ҳукуматни бошқаришга тайёр эканини айтган.