Афғон урушига 10 йил
11 сентябр ҳужумларининг 10 йиллиги муносабати билан бундан 10 йил олдин Жаҳон савдо маркази сифатида қад кўтариб турган бинолар ëнига Америка байроғи тикилмоқда.
НАТО танклари 2011 йил ноябр ўрталарида Амам Саҳип шаҳарига қараб юрмоқда.
НАТОнинг Афғон мухолиф аскарлари 11 сентябр воқеаларидан кейин Афғонистонда бошланган урушда Чаратой туманида бўлган жангдан қайтишмоқда.
Толибонга қарши афғон аскарлари 2001 йилнинг декабр ойида АҚШнинг Тора Бора тоғидаги олиб бораëтган ҳужумларини томоша қилишмоқда.
2001 йил ноябр ойида Кобулдаги ҳарбий қамоқхонада Толибон ҳаракати аъзоси Қуръон ўқимоқда.
2001 йил декабр ойида Кобулдаги уйда жойлашган мактабларнинг бирида афғонистонлик қизалоқ ëзув тахтасидаги (доска) ëзувларни ўқимоқда. Толибон аëлларнинг илм олишини тақиқлаб қўйган эди.
Афғонистон йўл ҳаракати хизмати ходими 2005 йил августда Кобулдаги вайрон қилинган Шоҳ саройи ëнида.
Собиқ шоҳ Муҳаммад Зоҳир Шоҳ (чапда) халқаро ҳамжамият томонидан Толибон ағдарилганидан сўнг Афғонистон муваққат ҳукумати раиси этиб сайланган Ҳамид Карзай билан сўзлашмоқда.
АҚШ аскари 2009 йил Кунар провинцияси Пеш водийсида тунги амалиëтдан кейин дам олмоқда.
Афғонистон шарқидаги қишлоқлардан бирида яшовчи фуқаро Афғонистон тарихидаги биринчи президентлик сайловларидан кейин овоз бериш қутисини олиб кетиш учун келган БМТ вертолëтини очиқ чеҳра билан қарши олмоқда.
Афғонистонлик 10 яшар Исмоил 2002 йилда Кобул ташқарисидаги ғишт заводида ишламоқда.
АҚШ денгиз пиëда аскари Ҳилманд вилоятидаги Деларам базаси томон кетмоқда (2011 йил).
Заҳарланган мактаб ўқувчиси Каписадаги касалхонада (2009 йил май). Толибон жанггарилари аëлларнинг илм олишига қаршилигини мактабларни бомбалаш ëки мактаб ўқувчиларини заҳарлаш орқали амалга ошириб келмоқда.
Афғонистон фуқароси 2001 йилда Толибон томонидан портлатиб юборилган Бомиëн Будда ҳайкали ëнида (2005 йил ноябр).
АҚШ учувчисиз самолëти учиш олдидан текширилмоқда. АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолëтлари Афғонистон ва Покистондаги Ал-Қоида ва бошқа жанггариларга зарба беришда муҳим рол ўйнади.
Мужоҳидлар қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд ўлганлигининг 5 йиллиги муносабати билан хотирлаш маросими ўтказилмоқда (2006 йил сентябр)
2009 йил октябр ойида Кобулдаги Мустақил сайлов комиссияси биносида овозлар қайта саналмоқда.
Афғонистонлик болалар 2007 йил сентябр ойида Кобулда амалга оширилган бомба ҳужуми оқибатида вафот этган отаси учун кўз ëш тўкмоқда.
Афғон полицияси 2007 йилда Кобулда опиум моддаларининг ëқиб юборилишини кузатмоқда.
АҚШ денгиз пиëда аскари Ҳилманддаги базада ҳибсга олинган шахсга қоровуллик қилмоқда.
Қўлида ëш қизчани кўтариб турган Ҳазора миллатига мансуб қиз ўз юзини тўсмоқда (2011 йил декабр).
Панжшер водийсида афғонистонлик болакай руслар томонидан ишлаб чиқарилган каскалар ëнидан ўтиб кетмоқда (2005 йил август).
2008 йил июл ойида Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонасига ҳудкуш ҳужуми уюштирилди.
Қулоғининг орқасига гул тақиб олган Афғон миллий армияси аскари Қандаҳор вилоятида машинада кетмоқда.
Афғонистонлик аëл Ҳиротда 2010 йилги парламент сайловларида қатнашиб овоз бермоқда.
АҚШ денгиз пиëда аскарлари Ҳилманд вилоятида телевизор орқали Усама Бин Лодиннинг ўлдирилгани хабарини томоша қилишмоқда (2011 йил 2 май).
Афғонистонлик қизлар Кобулдаги Халқаро тинчлик куни байрамида.