Шу йилнинг 8 октябр куни Қорасув-Ўш автойўлида қуролланган шахс одамларни гаровга олди ва куч тизими ходимлари томонидан отиб ўлдирилди.
Расмий маълумотларга кўра, мазкур воқеа 8 октябр куни соат 16.30 ларда содир бўлган. Istana русумидаги микроавтобус ҳайдовчиси ва машинадаги бир неча йўловчини гаровга олган осиё миллатига мансуб шахс Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати “Алфа” махсус гуруҳи снайпери томонидан отиб ўлдирилган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўлдирилган шахснинг террорчи ташкилотларга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтишмоқда:
- Воқеа бўлган жойдан ашёвий далиллар олинди. Жумладан, 13 та ўқи билан икки дона Макаров русмидаги тўппонча олинди. Ҳозирда ўлган жиноятчининг шахси аниқланаяпти. Шунингдек, тезкор қидирув ишлари давом этмоқда. Ўлдирилган шахсни аввалига уюшган жиноий гуруҳ вакили, деб айтганмиз, одамларни гаровга олганидан кейин уни террорчи деяпмиз. Ҳозирда ўша террорчининг шериклари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув ишлари олиб борилаяпти. Тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳозирча бошқа маълумотларни айта олмаймиз. Тергов тугагач, қўшимча маълумотларни маълум қиламиз, - деди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг жануб бўйича расмийси Жениш Аширбаев.
Қирғиз матбуотининг ёзишича, гаровга олинган автомашинада 15 га яқин одам бўлган. Айни пайтда воқеа гувоҳлари билан алоқага чиқишнинг имкони бўлмади.
Исми ошкор қилинишини истамаган қорасувликлардан бирининг Озодликка маълум қилишича, ҳозирда Қорасувнинг Киров массивида истиқомат қилувчи Илҳом исмли шахс 8 октябр куни куч тизими ходимлари томонидан отиб ўлдирилган жиноятчининг шериги сифатида айбланиб қўлга олинган.
Суҳбатдошимиз Илҳомнинг жиноий гуруҳлар ёки террорчи кучларга алоқадорлиги борасида маълумотга эга эмаслигини, бироқ у Қорасув бозорида сомсапазлик қилганини айтди. Суҳбатдошимизга кўра, мазкур воқеага гувоҳ бўлган қорасувликлар кўрган-билгани тўғрисида ўзаро суҳбатларда ҳам гапиришдан тийилаяпти.
Аснода Ўш-Қорасув йўлидаги блок постлар кучайтирилган тартибда ишламоқда. Йўлдан ўтиб бораётган автомашиналар куч тизими ходимлари томонидан текширилмоқда. Бироқ бу ҳаракатлар ўшликлар орасида пайдо бўлган ваҳима кайфиятини йўқ қилмаяпти:
- Қорасув бозорида тадбиркорлик қиламан. Кеча террористларни отишганидан кейин одамлар ваҳимага тушиб қолибди. Қорасувга қатновчи таксистлар ҳам оз. Ўш-Қорасув стоянкасида йўловчилар ҳам оз. Мен ҳам Қорасувга боришга қўрқиб турибман, - деди ўшлик тадбиркор Адилет Қарабеков.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Кенешбек Дуйшебаев сўнгги пайтларда Ўш ва Жалолободда террорчи гуруҳларнинг ўнга яқин аъзоси қўлга олинганини, террорчи гуруҳлар Қирғизистонда шу йилнинг 30 октябр кунига белгиланган президентлик сайловига тўсқинлик қилишни режалаганини айтди:
- Биздаги маълумотларга кўра, уларнинг мақсади аҳолини қўрқитиш, одамлар орасида ваҳима пайдо қилиш ва чет элдаги ҳомийларига ўзларининг фаол ҳаракатларини намойиш қилиш мақсадида айнан президентлик сайлови арафасида Қирғизистонда террористик ҳаракатларни амалга ошириш бўлган. Биз сайловолди жараёнлари ва сайлов тинч ўтиши учун керакли чораларни кўришда давом этамиз, - деди Кенешбек Дуйшебаев.
Қўшимча қилиб ўтамиз, қурол қўллаш орқали террорчиларни йўқ қилиш бўйича сўнгги махсус амалиётлар 2010 йил ноябр ойида Ўшда ва 2011 йилнинг январ ойи бошларида Бишкек шаҳри яқинидаги Арашан қишлоғида ўтказилган.