Киев суди судяси Юлия Тимошенкони 2009 йилда Украинанинг Нафтогаз ширкатига Россиянинг Газпром ширкати билан шартнома имзолаш тўғрисида кўрсатма бериб, хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топиб, етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Маҳкамани кузатаётган Озодлик мухбирига кўра, Тимошенконинг минглаб тарафдорлари суд биноси олдига йиғилиган. Бир неча юз киши суд биноси ёнидаги кўчани тўсишга уринган, бироқ “Беркут” махсус отряди буни олдини олган.
Президент Виктор Янукович бошчилигидаги ҳукумат Украина ўша келишувга мувофиқ Россияга керагидан кўпроқ пул тўлаганини таъкидламоқда.
Қонунга зид иш қилганини рад этган Тимошенко бу Янукович томонидан уюштирилаётган қасоснинг бир қисми эканини таъкидлаган.