2015 йилга қадар Ўзбекистон ҳукумати мамлакат тўқимачилик саноатига 1¸7 миллиард долларлик сармоя жалб этмоқчи.
Тошкентда бораëтган 7-Халқаро пахта ва тўқимачилик кўргазмаси иштирокчиларига “Ўзбекенгилсаноат” давлат ҳиссадорлик компанияси томонидан тарқатилган ҳужжатларда шундай дейилади.
Расмий ҳужжатга кўра¸ тўқимачилик саноати учун мўлжалланган 55 сармоя лойиҳасига хорижий сармоядорлар жалб қилинади.
“Ўзбекенгилсаноат” ширкатининг таъкидлашича¸ 2011 йил давомида тўқимачилик саноатига 1¸8 миллиард долларлик сармоя киритилган ва 150 сармоя лойиҳаси амалга оширилган.
Айни халқаро кўргазмада маъруза қилган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев¸ Ўзбекистон пахта толасини мамлакат ичкарисида қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш режасида эканини билдирди.
Бош вазирга кўра¸ ҳозирги пайтда Ўзбекистонда етиштирилаëтган пахта толасининг учдан бир қисми мамлакат ичкарисида қайта ишланмоқда ва тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қартилган лойиҳалар воситасида яқин йилларда бу кўрсаткичнинг учдан иккига чиқиши кутилмоқда.
Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича жаҳонда олтинчи¸ пахта толаси экспорти бўйича эса¸ учинчи ўринда туради.
Ўзбекистонда йилига 3¸5 миллион тоннага яқин пахта¸ 1-1¸2 миллион тоннага яқин пахта толаси олинади.