Бугун Афғонистон шимоли-шарқидаги Панжшер вилоятида жанггарилар афғон ва хорижий ҳарбийлар жойлашган ҳарбий базага ҳужум қилди.
Афғонистондаги халқаро кучлар раҳбарияти тарқатган маълумотга кўра, тўрт нафар қуролланган жанггари ҳарбий базага автомобилда келиб, ҳарбийларни ўққа тутган.
Отишма пайти халқаро кучлар жанггариларнинг барчасини ўлдирган. Базанинг икки қоровули жароҳатланган.
Ҳужум учун маъсулиятни толиблар ўз зиммасига олди.