Ҳафта суратлари -- 8-14 Октябр

Пол Маккартни учинчи хотини Нэнси Шивел билан Лондон марказидаги Marylebone саройидан чиқиб кетмоқда. (Ассошиэйтед пресс учун Леон Нил сурати)

Ню Йорк полицияси 14 октябр куни "Wall Street ни эгаллаб ол" намойиши қатаншвиларидан бирини ҳибсга олмоқда. (Ройтерс учун Лукас Жексон сурати)

3 яшарлик пуштун қиз Масъума Покистоннинг Кветтасидаги ўтин омборида кунда устида ўтирибди. (Ройтерс учун Насир Аҳмад сурати)

Афғон болалари Кобулда ҳарбий техника устида суратга тушишмоқда. (Ройтерс учун Умар Субҳоний сурати)

Ливия ўтиш даври кенгаши аскари Ливиянинг Сирт шаҳрида снайпер ўқларидан ўзини ҳимоя қилиш учун қочмоқда. (Муҳаммад Мессара сурати)

Ливия ўтиш даври кенгаши аскарлари Сирт марказида велосипед ҳайдаб кетишмоқда. (Ройтерс учун Саад Шалаш сурати)

Депутат Симин Баракзай парламентга аъзолиги тикланмагунча очликни тўхтатмаслигини айтиб¸ очликни давом эттирмоқда. (Ройтерс учун Умар Субҳоний сурати)

Аëл киши Қоҳирадаги тўқнашувларда ўлган коп насронийси Мина Демиан учун мотам тутмоқда. (Ройтерс учун Муҳаммад Абдулғани сурати)

Покистонда номаълум қуролланган шахслар томонидан ҳужумга учраб ëқиб юборилган бензин ташиш машинасидан чиқаëтган тутунни ëш бола кузатмоқда. (Ройтерс учун Надим Сумро сурати)

Аëл киши Мокванинг Тверская кўчасида тиланчилик қилмоқда. (Ассошиэйтед пресс учун Кирил Кудрявцев сурати)

Аëл киши Яман президентини қўллаб-қувватлаш учун пешонасига Али Абдуллоҳ Солиҳ сурати туширилган матони боғлаб¸ Санаадаги намойишда иштирок этмоқда. (Ройтерс учун Муҳаммад ал-Саяги сурати)

Афғонистоннинг Жалолободида наркотик моддалар ëқиб юборилиши учун устига бензин сепилмоқда. (Ройтерс учун Парвез сурати)

Регби бўйича Янги Зеландияда ўтказилаëтган Жаҳон чемпионатида уэлслик ўйинчи Майк Филипс Ирландияга қарши ўйинда ўз жамоасига навбатдаги очкони келтирмоқда. (Ассошиэйтед пресс учун Филип Лопез сурати)

Франциялик чавандоз Жулиен Лем Чехиянинг Пардубице шаҳрида ўтказилаëтган мусобақада отидан йиқилиб тушди. (Ассошиэйтед пресс учун Жо Кламар сурати)