Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Теҳрон Саудия Арабистони элчисига қарши суиқасд фитнаси ортида турганига оид Қўшма Штатлар айбловларини кўриб чиқишга тайёр, дея баён қилди.
ИРНА агентлиги Солиҳийнинг Эрон “ҳар қандай масалани, ҳатто у сохталаштирилган бўлса ҳам, диққат билан кўриб чиқишга тайёр”, деган сўзларидан иқтибос келтирди. Унинг айтишича, Эрон Қўшма Штатлардан ушбу айбловларга асос бўла оладиган далилларни тақдим этишни сўраган.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, Швейцариянинг Теҳрондаги элчихонаси орқали суиқасдни режалаштирганликда айбланаётган АҚШ ва Эрон қўшфуқароси билан учрашув уюштиришни талаб қилди.
Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни Москва ушбу масала хусусида ўз позициясини эълон қилишдан аввал АҚШ айбловларига асос бўла олувчи далилларни кўришни исташини баён қилди. Интерфакс агентлигига кўра, Лавров Қўшма Штатлар масалани муҳокама қилгани ўз вакилларини Москвага жўнатаётганини маълум қилган.