24-28 октябр кунлари Тошкентдаги Киночилар уйида Корея Республикаси киноси кунлари ўтказилади.
Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, тадбир доирасида томошабинлар эътиборига яқинда экранга чиққан ва Кореяда катта эътибор қозонган бешта филм тақдим этилиши режаланган.
Мазкур тадбир ўзбекистонлик томошабинларни Корея маданияти билан таништириш ва икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан уюштирилмоқда.
Айни пайтда, 19 – 25 октябр кунлари Ўзбекистонда “Олтин гепард” номли Биринчи Тошкент халқаро кинофоруми ўтказилади.
Кинофорум Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси ва Ўзбеккино миллий агентлиги томонидан ўтказилмоқда.
Ташкилотчиларга кўра¸ Европа, Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкадаги 45та давлат киноматографларидан мазкур конкурсда иштирок этиш ҳақида ариза олинган.