Ҳамас гуруҳи қўлида Ғазо секторида беш йил тутқунликда сақланган Исроил аскари Гилад Шалит ватанига қайтди.
Миср ҳомийлигида эришилган маҳбусларни алмашиш ҳақидаги келишув доирасида Ҳамас исроиллик аскарни Миср расмийларига топширди.
Шалит Мисрга топширилган бир пайтда Исроил ҳам ўз қамоқхоналаридан озод қилинган юзлаб фаластинликни Ғазо Секторига олиб борди.
Гилад Шалит чегарани кесиб ўтганидан кейин Исроил армияси матбуот котиби Авитал Лейбович унинг ҳолати яхши эканини айтди.
- Шалит топширилганидан кейин тиббиёт ходимлари уни дастлабки текширувдан ўтказди. Шифокорлар унинг соғлиги барқарор эканини тасдиқладилар. Кейин сержант Шалит оила аъзолари билан телефон орқали сўзлашди. Гилад Шалит уйга қайтганини қутлаймиз, деди Исроил армияси матбуот котиби.
Гилад Шалит 2006 йилда Ҳамас жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилганидан кейин беш йил давомида Ғазо секторида сақланган.
Ҳамас билан эришилган келишувга кўра¸ 18 октябр куни Исроил 477 нафар, йил охиригача яна 550 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.