Amnesty International: Араб баҳорини қўллаб-қувватлаганлан мустабидларга қурол сотган

Amnesty International – Халқаро Амнистия ташкилоти жорий йилда Яқин Шарқда рўй берган норозиликларни қўллаб-қувватлаган мамлакатларнинг кўпчилиги, айни пайтда, намойишчиларга қарши ишлатилган қуролларнинг маълум қисмини етказиб берганини айтмоқда.

Сешанба куни эълон қилингани ҳисоботда айтилишича, 2005 йилдан бери Миср, Ливия, Яман, Сурия ва Баҳрайн қуролларни Россия, Қўшма Штатлар, Франция, Германия, Чехия Республикаси ва Болгариядан сотиб олган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти мамлакатларни ўз қурол экспорти сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Мазкур ҳисобот Халқаро Амнистия ташкилоти АҚШ Конгрессидан Баҳрайнга 53 миллион АҚШ доллари қийматидаги қуролларни сотиш келишувини тўхтатишга чақирган пайтга тўғри келди.