Клинтон кутилмаганда Ливияга борди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Ливия муваққат президенти Мустафо Абдул Жалил.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливия янги ҳукумати билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида эълон қилинмаган ташриф билан Триполига борди. Клинтон Ливия собиқ етакчиси Муаммар Қаддафийга қарши исён бошланганидан бери бу мамлакатга борган АҚШ энг юқори амалдоридир.

АҚШ давлат котиби Ливия муваққат президенти Мустафо Абдул Жалил билан учрашувда миллионлаб АҚШ доллари миқдорида ёрдам таклиф қилди.