Қаддафий мухолифлари Сиртни ишғол қилди


Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши Муаммар Қаддафийнинг она шаҳри Сирт ишғол қилинганини маълум қилди.

Бугун эрталаб янги ҳукумат кучлари Сиртдаги сўнгги иcтеҳкомларига танклар ва ракеталар ёрдамида ҳужум бошлаган эди.

Жорий йилнинг август ойида ливиялик исёнчилар Триполида назоратни ўз қўлига олган эди.

Янги ҳукумат кучлари командири Юнус Ал-Абдали Рейтер агентлигига "Сирт озод қилинди" дея хабар қилди.

Бошқа бир командир Ҳусайн Абдул Салом Франс-пресс агентлигига берган интервьюсида бир неча соат ичида Сирт тўла ишғол қилинишини маълум қилди.

Ливияни 42 йил бошқарган Қаддафийнинг қаерда эканлиги ҳануз номаълум қолмоқда.