Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркия жануб-шарқий ҳудудида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида ҳарбийларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Туркия Президенти Абдулла Гул ва Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия изҳор қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
18 октябр куни Курдистон ишчилар партияси (ПКК) жанггарилари Туркия жануб-шарқида жойлашган Битлисда хавфсизлик кучларига ҳужум қилди.
Йўл четига ўрнатилган бомба портлатгани оқибатида 24 ҳарбий нобуд бўлди.
Туркия расмийларига кўра, ПККнинг 100 га яқин жанггариси бир пайтнинг ўзида Ҳаккари вилоятида жойлашган бир нечта чегара постига ҳужум уюштирган.
20 октябр куни Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироқ билан чегарада 24 турк аскарини ўлдирган курд жанггарилари “таъқиб қилинаётганини” таъкидлади.
Бу кейинги бир неча йил давомида курд жанггарилари томонидан Туркия ҳарбийларига қарши амалга оширилган биринчи кенг кўрамли ва талафотли ҳужум бўлди.