Ҳиллари Клинтон Ўзбекистонга сафар бошлайди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 22 – 23 октябр кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси билан АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинади.

АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасига сафари доирасида Ливия, Афғонистон ва Покистон пойтахтларида бўлиб, бу давлат раҳбарлари билан икки томонлама муносабатлар, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ масаларни муҳокама қилди.

АҚШ Давлат котиби Исломободдан Тошкентга келишидан олдин жума куни Душанбеда тўхтаб ўтишни режалаган.

Клинтон хоним якшанба куни Тошкентдан тўғри Вашингтонга жўнаб кетади.