Ҳафта суратлари -- 15-21 Октябр
Афғонистонлик Кобулда шар сотмоқда. (Ройтерс/Муҳаммад Исмоил сурати)
Бангкок ташқарисидаги Патум Тани провинциясида таиландликлар сув босган кўчадаги автобус бекатига ўз мотоциклларини осиб қўйиб вақт ўтказишмоқда. (Ройтерс/Дамир Сагол)
21 октябр куни Берлинда намойишчилар Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Николя Саркози маскаларини кийиб чиқишди. (Ройтерс/Тобиас Шварц)
Яманлик намойишчи Санаадаги намойишда ярадор бўлган бошқа бир намойишчига ëрдам бергандан кейин ўзининг қонли қўлларини кўрсатмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Марван Намани)
Коммунистлар тарафдорлари бўлган намойишчилар Афинада ўзларига қарши бўлган бир гуруҳ намойишчилар билан тўқнашишмоқда.
Ливиялик Сирт шаҳрида Муваққат ҳукумат аскарлари ëнида гитара чалмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Арис Мессинис)
Ëш йигит Афинада полиция билан тўқнашувда ичига бензин солинган аралашмани полицияга қаратиб отмоқда. (Ройтерс/Жон Колесидис)
Фаластинликлар Рамаллоҳ шаҳри яқинидаги Бейтуния чегара пости ëнида Исроил қамоқхонасидан озод қилинадиганларни кутмоқда. (Ройтерс/Даррен Вайтсайд)
Франциялик НАТО аскари Сербия-Косово чегарасидаги баррикадалар ëнидан ўтиб кетмоқда. (Ройтерс/Марко Дюрика)
Ишчи Кобул ташқарисидаги кўмир конида бир қоп кўмирни елкасига ортиб кетмоқда. (Ройтерс/Аҳмад Масъуд)
Покистоннинг Карачи шаҳридаги пахта заводларидан бирида ишлайдиган 38 яшар Саид расмга тушиш учун тайëргарлик кўрмоқда. (Ройтерс/Атҳар Ҳусайн)
Афинанинг марказий майдонидан намойишчиларни ҳайдаб чиқаришга уринаëтган полиция ходимларидан бирининг устига қизил бўëқ келиб урилди. (Ассошиэйтед пресс/Луиза Гулиямаки)
Исроил қамоқхонасидан озод қилинган фаластинлик Ғазога кириб келмоқда. (Ройтерс/Амр Абдуллоҳ Далш)
Таиланднинг Патум Тани провинциясида таиландлик қарияни сув босган ҳудуддан олиб чиқмоқда. (Ройтерс/Сукри Сукпланг)
"Бомба ўрнига озиқ-овқат" ҳаракати фаоллари Санкт-Петербургда уруш ва ҳукуматга қарши норозиликни изҳор қилиш учун "Аврора"кемасига чиқишмоқда. (ИТАР-ТАСС/Руслан Шамуков)
Ливиялик аëл киши ибодат қилаëтган пайтда жума намозидан кейин Триполининг Мартир майдонига йиғилганлар Муаммар Қаддафийнинг ўлганини нишонлашмоқда. (Ройтерс/Суҳайб Салем)
Россия президенти Дмитрий Медведев Горки резиденциясида ўз тарафдорлари билан учрашувда нутқ сўзламоқда.
Иккита турк аскари Asayis Tepe армия базасида қоровуллик қилмоқда. (Ассошиэйтед пресс/Мустафо Ўзар)
Косовонинг Кабра шаҳрида этник албан НАТО таркибида бўлган Германия аскарлари ëнидан ўтиб кетмоқда. (Ройтерс/Ҳазир Река)
Афғонистонлик ëшлар Кобулда қабристон ëнида ўйнашмоқда. (Ройтерс/Аҳмад Масъуд)
Косово кучлари аскарлари Ягненика қишлоғида йўлдаги тўсиқларни олиб ташлаш учун ҳаракат пайтида Косово сербларига қарши кўздан ëш оқизувчи газ ишлатмоқда. (Ройтерс/Марко Дюрика)