Маркази Лондонда жойлашган Amnesty International ташкилоти Суриянинг давлатга қарашли касалхоналарида мижозлар қийноққа солинаëтгани ҳақида хабар тарқатди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Ғарб гуруҳига кўра¸ Сурия ҳукумати касалхоналарни Башар ал-Ассад режимига қарши намойишга чиққанларга репрессия қўллаш қуролига айлантирган.
Бугун эълон қилинган ҳисоботга кўра¸ камида тўртта давлат касалхонасида жароҳатланган мижозларнинг хавфсизлик хизмати¸ шунингдек тиббиëт ходимлари томонидан қийноққа солингани ҳақида етарли маълумот тўпланган.
Оқибатда тиббий ëрдамга муҳтож бўлса-да¸ сурияликларнинг кўпчилиги бугун касалхонага бормасликни афзал билмоқда.
Аксил-ҳукумат намойишларига чиқиб¸ жароҳат олганларни даволаган тиббиëт ходимларининг ўзлари ҳам¸ ҳисоботга кўра¸ қийноққа солинмоқда.
БМТ ҳисоб-китобича¸ март ойида Башар ал-Ассад режимига қарши норозилик намойишлари бошланганидан бери камида 3000 суриялик хавфсизлик кучлари қўллаëтган зўравонлик қурбони бўлган.