Сомалида Дания инсонпарварлик ташкилотининг уч ходими ўғирлаб кетилди.
Улар орасида АҚШ фуқароси бўлган бир аёл ҳам бор. Қолган икки киши Дания ва Сомали фуқаролари.
Улар Сомалида ҳарбий тўқнашувлар бўлаётган ҳудудларга ўрнатилган миналарни топиб, зарарсизлантириш ишлари билан шуғулланганлар.
Ўғирлик пул ундириш мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда.
Жорий ой бошида Кения ҳудудида Сомали исломчилари томонидан ўғирланган тўрт европаликдан бири, франциялик аёл оламдан ўтган эди.