Қозоғистон тўрт ўзбекистонликни тутиб беради

Қозоғистон прокуратураси Ўзбекистон Бош прокуратурасининг қатор жиноятларда айбланаëтган тўрт Ўзбекистон фуқаросини ўз ихтиëрига топшириш ҳақидаги сўровини қондиришга қарор қилди.

Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг билдиришича¸ Ўзбекистонга топшириладиган шахслар қотиллик¸ безорилик ва одам савдоси каби жиноятларда айбланмоқда.

Ўзбекистон Жиноят Кодексига кўра¸ жавобгарликка тортиладиган қидирувдаги бу шахслар¸ Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг тегишли идораси томонидан амалга оширилади.