Ўзбекистонда божхона расмийлаштируви электрон шаклга ўтади


Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб божхонада товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда юкларнинг божхона декларациясининг қоғоз нусхаси билан бирга, унинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон шакли ҳам тақдим этилади.

ЎзА маълумотига кўра, махсус электрон калит билан тасдиқланган юкларнинг божхона декларацияси электрон нусхасидан фойдаланиш ўзбек божхона тизимини такомиллаштиришдаги янги босқич ҳисобланади.

Эндиликда божхона расмийлаштирув муддати қисқартирилиши кутилаётгани ҳақида ёзган ЎзА янги тартибга оид бошқа тафсилотларга тўхталмаган.