“Насаф” Осиё кубоги соҳиби

Қашқадарёнинг “Насаф” жамоаси Осиё футбол конфедерацияси кубоги финалида Қувайтнинг “Қувайт” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осий кубоги соҳиби бўлди.

Финал ўйини Қарши шаҳрида кеча бўлиб ўтди. Шундай қилиб, “Насаф” Осиё кубоги финалига чиққан ва ғалаба қозонган биринчи ўзбек жамоаси бўлди.

"Насаф" Ўзбекистон Олий лигасида 1997 йилдан буён тўп суради.