АҚШ президенти Барак Обама 30 октябр куни бўлиб ўтган Қирғизистон президенти сайлови натижаларини олқишлади ва ўтказилган сайловни “тинч ўтказилган демократик сайлов”, деб атади.
Америка раҳбари ўз баёнотида Қирғизистон халқи овоз беришда иштирок этар экан, ўзининг демократияга содиқлигини кўрсатди, деган.
Марказий сайлов комиссияси овоз беришга қатнашган сайловчилар 63 фоизи сайлов муносабати билан таътилда бўлган бош вазир Алмазбек Атамбаев учун овоз берганини эълон қилди.
ЕХҲТ кузатувчилари сайлов кампанияси жараёнида камчиликларга йўл қўйилганини белгилаб ўтди, бироқ сайловолди курашининг тинч ўтганини юқори баҳолади.
Ғолибдан кейинги иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Адахан Мадумаров ва Қамчибек Ташиевлар сайлов жараёнида оммавий қонунбузарликларга йўл қўйилди, деб овоз бериш натижаларини тан олишдан бош тортмоқдалар.