Афғонистондан келаётган хабарларга кўра, мамлакат ғарбидаги Хирот шаҳрида маҳаллий хавфсизлик кучлари ҳамда ҳусусий ширкат биноси ичига кириб олган жанггарилар ўртасида отишмалар давом этмоқда.
Отишмалар аввалида ҳудкуш кимса шаҳар аэропорти яқинидаги ушбу бино яқинида ўзини ўзи портлатиб юборган. Портлашдан бир қўриқчи яраланган.
“Олдинига ҳудкушлик портлаши содир этилди, кейин икки жанггари ширкат биноси ичига кириб олди”, - деб айтган Қобул ҳукумати расмийларидан бири Франс-пресс агентлигига.
Жанггарилар жойлашиб олган бино Афғонистондаги НАТО кучлари билан ҳамкорлик қилувчи ширкатга тегишли бўлган.