Самарқандда аёллар кўчага чиқди

Самарқандда бир гуруҳ аёллар газ ва электр таъминотидаги муттасил узилишларга норозилик билдириб, вилоят ҳокимияти биноси олдига йиғилган.

Самарқандлик фаоллардан бири Ҳолиқназар Ғаниевнинг айтишича, аёлларнинг ушбу чиқишидан кейин айрим туманларга электр токи берилган.

Ўзбекистонда куз ойларининг совуқ кунлари бошланиши билан электр тармоғида узилишлар тез-тез рўй бера бошлайди.

Газ таъминотидаги узилишларга норозилик билдириб ўтган хафта Жиззах вилоятида ҳам аёллар кўчага чиққан эди.