Суриядаги зўравонликларда камида 15 киши нобуд бўлди

Қароргоҳи Британияда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти Сурия ҳукуматга қарши исёнлар ўчоғи бўлиб келаётган Ҳомс шаҳрида нобуд бўлганлар орасида саккиз ёшли қиз ҳам борлигини хабар қилди.

Айни пайтда намойишчилар тарафига ўтган ҳарбийлар ва аскарлар ўртасида содир бўлган олишмада олти нафар аскар ҳалок бўлган.

БМТ маълумотига кўра, Сурия ҳукуматига қарши саккиз ойдан бери давом этаётган норозиликларда тахминан уч ярим минг одам нобуд бўлган.