Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей қаламига мансуб “Самарқанддаги қотиллик ” асари Гумуш Илҳоми тарафидан туркчага таржима қилиниб Истанбулда чоп қилинди.
Бундан олдин бу китоб “Ифлос дипломатия” деган ном остида кўп нусхада АҚШда чоп этилган эди.
2006 йил февралда Буюк Британияда аввалига атиги 4 минг нусхада босмадан чиққан бу китоб жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотгани сабабли бир йил ичида 30 минг нусхада қайта нашр этилди ва Лондон ҳукумати юрғизаëтган ташқи сиëсат атрофидаги кескин баҳсларга туртки бўлди.
К.Мюррей Буюк Британиянинг Тошкентдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган 2002-2004 йилларда тўплаган маълумотлар, хусусан, инглиз разведкасининг Ўзбекистондан Лондон ҳукуматига йўллаган махфий ҳужжатлари асосида ëзилган “Самарқанддаги қотиллик” китобининг Британия нашридан 15 махфий ҳужжат олиб ташланган эди.
Китобнинг АҚШ ва Туркиядаги нашрига Буюк Британия разведкасининг Мюррей иҳтиëридаги Ўзбекистонга оид махфий ҳужжатларининг деярли барчаси киритилди.