Ўзбекистонда мажбурий тўловлар миқдори ошади



Ўзбекистон президентининг 2011 йилнинг 1 декабридан мамлакатдаги энг кам иш ҳақи миқдорини 10 фоизга ошириш ҳақидаги фармони муносабати билан Ўзбекистондаги айрим солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар¸ молиявий ва маъмурий жарималар миқдори ҳам ошди.

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси эълон қилган изоҳга кўра¸ 1 декабрдан бошлаб¸ мамлакатдаги энг кам иш ҳақи миқдори асосида ҳисобланиладиган тўловлар автоматик тарзда ўзгаради.

Ўзбекистонда ҳозирги энг кам иш ҳақи миқдори 57 200 сўм қилиб белгиланган.