Москва вилоят ИИБ раҳбари жиноятчиликнинг олдини олиш учун полиция сафига турли миллат вакилларини жалб этмоқчи.
Москва вилоятига этник полициячилар керак
Яқин келажакда Подмосковъе полицияси турли лавозимлар¸ айниқса, участка нозирлигига ҳар хил миллат вакилларини ёллашга киришиши мумкин. Москва вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти режасига кўра, полиция ходимлари Россияда йилдан-йилга кўпайиб бораётган турли миллий диаспора вакиллари билан тил топиши, уларнинг урф-одатларини ўрганиши шарт.
“Российская газета” мухбири билан суҳбатда шу ҳақда гапирган Москва вилояти ИИБси бошлиғи Николай Головкинга кўра, шу тариқа полициячилар вазиятни “ичкаридан” туриб кузатиш ва жиноятнинг олдини олиш имкониятига эга бўлади.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбари бундай ходимлар вилоятнинг турли жойларида зич яшовчи у ёки бу миллат вакилларидан танланиши ва миллий диаспоралар билан ҳамкорликда ишлай олишига ишонишини айтади.
Озодлик мухбири билан суҳбатда Москва вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи Алексей Никитин, “этник полиция” масаласи жиддий муҳокама этилаётганини айтади.
- Николай Головкиннинг сўзларига таяниб айтишим мумкинки, бу маълумот ҳақиқатга мос, у бу ҳақда журналистларга гапирган ва бу масалани кўтариб чиққан эди. Ундан ортиқ бирор нарса дейишга ожизман. Раҳбаримиз шундай деган бўлса, буни ҳаётга тадбиқ қилиш қолди, холос, дейди Москва вилояти полиция бошқармаси расмийси Алексей Никитин.
Агар бу режа амалга кўчса¸ яқин келажакда Москва атрофида тожик, ўзбек ёки қирғиз тилида сўзлашувчи полиция ходимларини учратиш оддий ҳолга айланиши мумкин.
Россия Давлат Думаси қошидаги Хавфсизлик қўмитаси раиси муовини Михаил Гришенков Озодлик билан суҳбатда Москва вилоятининг бу ташаббусини қисман қўллаб-қувватлашини гапиради.
- Бундай мутахассисларни тайёрлаш ғоясининг ўзи¸ менимча¸ қўллаб-қувватлашга лойиқ. Бу кўпроқ жиноят-қидирув ва бошқа оператив хизматларга қўл келади. Тўғри, бизда мигрантлар зич яшайдиган ётоқхоналар мавжуд ва улар билан иш олиб борилиши керак. Лекин мен айнан участковойликка миллий мансубликка қараб одам танлашга қаршиман. Бундай мутахассислар зарур, лекин уларни бир бўлимга бирлаштиришни ижобий баҳоламаган бўлардим, дейди депутат Михаил Гришенков.
Вазирлик бу ғояга қарши
Бу хабар оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалиб турли мунозараларга сабаб бўлаётган бир пайтда, Россия Ички ишлар вазирининг биринчи муовини Александр Горовой ҳам “этник полициячилар” ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Полицияда махсус “этник бўлинмалар” тузилиши учун ҳеч қандай асос йўқ. Кадрлар танловида шахснинг индивидуал сифатларигина ҳисобга олинади. Аммо у тил билса - бу¸ албатта¸ олқишланади”, деди пайшанба куни журналистлар олдида қилган чиқишида Горовой.
Шу билан бирга, вазир муовини полиция таркибида Россияда яшаëтган турли этник гуруҳларнинг тили, урф-одати ва маросимларини билувчи мутахассислар етишмаётганини алоҳида таъкидлади.
Айрим таҳлилчилар фикрича, полициячиларни уларнинг миллатига қараб ишга ёллаш амалиёти ички ишлар тизимидаги коррупцияни янада кучайтириб юбориши мумкин.
Москва шаҳар полиция ходимлари Касаба иттифоқи раиси Михаил Пашкин фуқароликни яқинда олган шахслар маҳаллий маданиятга етарли даражада мослашмагани боис уларни ички ишлар соҳасига жалб этишнинг мақсадга кўп ҳам мувофиқ эмаслигини таъкидлайди.
- Менинг фикримча, бундай шахсларни участковойликка қабул қилиш мумкин эмас, чунки улар бу ерга мослашмаган. Улар у ёки бу диаспоранинг манфаатларини ҳимояламаслигини ким кафолатлайди? Бундай шахслар ёрдамчилик вазифасини бажариши мумкин, лекин унга участкани топшириб қўйсангиз¸ биз Тожикистон ёки Ўзбекистонга айланиб қоламиз, дейди Михаил Пашин.
Россиянинг Челябинск шаҳридаги “Бобур” номидаги ўзбек диаспораси раҳбари Маъмуржон Қодиров ҳам миллий мансублигига қараб полиция гуруҳлари тузиш коррупциянинг авж олишига сабаб бўлади, деган фикрда.
- Бизнинг юриш-туришимизни, менталитетимизни, тилимизни ва дилимизни яхши биладиган одам бўлса¸ яхши. Албатта¸ меҳнаткашларимизнинг проблемаларини ичидан тушуниш керак. Иккинчи томондан¸ миллат ажратишнинг нима ҳожати бор, дейман?! Полициянинг ичида усиз ҳам бор бундай одамлар.
Бошқа томондан ўзбекчилигимизни биласизку: “ака бор - ука бор” дейди, “салом-аликни жойида қилайлик”, дейди, “ош қиламиз” деб бошлайди... Менимча бу ҳақиқатда коррупцияга олиб келади! Буни бир ўйлаб кўриш керак, маслаҳатлашиш керак.
Умуман олганда, этник гуруҳлар содир этаётган жиноятлар унчалик кўп ҳам эмас. Кўпинча журналистлар кўпиртириб юборади. Бир вақт кавказликларни ёмон қилиб кўрсатади ёки Ўрта Осийдан келган тожик-ўзбеклар, наркобаронлар, бало-баттарларни гапириб, жамоат фикрини шунга қаратиб қўйяпти, дея ўз фикрини билдирди Челябинскдаги Ўзбек миллий маркази раҳбари Маъмуржон Қодиров.
Айни пайтда Россия Ички ишлар расмийлари Москва вилоятида хорижликлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони ошиб бораётганига жамоатчилик фикрини қаратишни давом этмоқда.
Москва вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, биргина 2011 йилда содир этилган 96 мингта жиноятдан 16 минги хориж фуқаролари томонидан амалга оширилган.
Шунингдек, вилоятда уюшган этник жиноятчилик авж олаётгани айтилади - шу йилнинг ўзида Москва вилоятида йигирмата жиноий гуруҳ қўлга олинган.
Москва вилояти ИИБси бошлиғи Николай Головкин яқинда илгари муҳожирлар енгил жиноят ва маъмурий қонунбузарликларни содир этган бўлса, эндиликда улар орасида оғир жиноятларга қўл ураётганлар кўпаймоқда, деган мазмунда баëнот берди.
“Масалан, зўрлаш ва қотилликларга алоқадор Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари сони ошиб бормоқда”, деди жумладан Головкин.
Бошқарма статистикасига кўра, 2011 йилда Москва вилоятида ўзбекистонликлар 3500 , тожикистонликлар 2800 , украинлар 900 ва молдаванлар 800 марта жиноят содир этган.