Ўш шаҳар ҳокимияти Ўшдаги ўзбек мактабларини лотин алифбосига ўтказиш ва дарсларни қирғиз тилида олиб бориш ташаббусини кўтармоқда.
Ўш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Талай Собиров, шаҳардаги ўзбек мактабларини лотин алифбосига ўтказиб, ўқишни қирғиз тилида олиб бориш давр талаби эканини айтди:
- Бу бир зумда амалга ошиб кетадиган иш эмас. Ўзбек мактабларига лотин алифбосини киритиш керак ва дарсларни қирғиз тилида олиб бориш лозим. Сабаби, ўзбек мактабининг битирувчилари ўрта йўлда қолаяпти. Қирғиз тилини билмайди ёки лотин алифбосини билмайди. Ўзбекистон олийгоҳларига кириш учун имтихонда лотин алифбосида ёзиш керак, ўзимизда ўқийман деса Қирғизистонда барча олийгоҳларда дарслар қирғиз тилида ўтказилади. Булар қирғиз тилини билишмайди, қирғиз тилида ёзишни ҳам билишмайди, - деди Талай Собиров.
Ўш шаҳар Таълим бошқармаси раҳбари Гулайим Машрапованинг айтишича, ўзбек мактабларини лотин алифбосига ўтказиш катта ҳаражатларни талаб қилади. Бундан ташқари бу ишни амалга оширишга Қирғизистон Маориф вазирлигининг розилиги керак:
- Ўқиш ўзбек тилида олиб борилувчи шаҳардаги 20та мактаб 34 фоизгина китоб билан таъминланган. Агарда айтилаётган ғоя амалга ошириладиган бўлса, айтилган мактабларнинг барчасига китоблар керак, кадрлар керак. Демак бу ишга ҳам энг аввало кўп пул талаб қилинади. Шунингдек, бу масала сўзсиз тарзда Қирғизистон Маориф вазирлиги билан келишилган ҳолда ва вазирлик розилиги билан амалга оширилади,- деди Гулайим Машрапова.
Айтиш жоизки, Ўшдаги ўзбек мактабларида 1999-2000 йилларда ҳафтада 1 соатдан лотин алифбоси фани ўқитилган. Кейинчалик лотин алифбоси ўқитилиши Қирғизистон давлат ўқув дастуридан олиб ташланган ва лотин алифбоси дарслари тўхтатилган.
Айни пайтда Ўшдаги ўзбек мактаби директорлари ҳозирча бу ташаббусдан бехабар эканларини айтишмоқда:
- Ҳали бери бу ҳақда биз маълумот олмадик. Мен ҳозир бу борада бирон нарса ҳам дея олмайман. Агар лотин алифбосини ўргансак, Ўзбекистонда чоп этилган китобларни ўқишда ёрдами бўлади. Лекин ўқув режаси бўйича лотин алифбоси қай даражада ўргатилиши тўғрисида ҳеч нарса эшитмадик, - дейди Ўшдаги Хамза мактаби директори Одилжон Турғунов.
Ўшлик айрим ота-оналар ҳам мазкур ташаббусни қўлламасликларини билдирмоқдалар:
- Биз мактабларда қирғиз тили ўқитилишига розимиз. Лекин бу ерда лотин графикасини ўқитиш борасида гап бормоқда. Менимча, бунинг келажаги йўқ. Болаларимиз лотин графикасини ўрганиб Ўзбекистонга борса ҳам ўқишга қабул қилинмайди, - деди ўшлик Мухторхон опа.
Ўшда жами 50 ўрта таълим мактаби бор. Уларнинг 20 тасида ўқув ўзбек тилида олиб борилади.
Ўшлик айрим мутахасислар эса, шаҳар ҳокимиятининг ўзбек мактабларини лотин алифбосида қирғиз тилини ўқитиш ташаббусини ўйламай айтилаётган қуруқ сўз сифатида баҳоламоқда. Негаки, бундай мактаб ўқувчилари оғзаки қирғиз тилини ва ёзма лотинни билиши билан на Ўзбекистонда ва на Қирғизистонда ўқишга кира олади.
Қўшимча қилиб ўтамиз, шу йилнинг 30 сентябр куни Ўш шаҳри мэри Мелис Мирзақматов ўзбек мактабларида таълимни қирғиз тилига кўчириш лозимлиги тўғрисида баёнот берганди. Шундан сўнг қирғизистонлик ўзбекларнинг июн фожеасидан сўнг пайдо бўлган ташвишларига яна бир ташвиш қўшилган. Бироқ бу масала жамоатчилик орасида катта норозиликларни келтириб чиқаргани сабабли амалга ошмай қолган.