“Тожикистон темир йўллари” ширкати масъуллари Ғалаба-Амузанг темир йўлидаги портлаш cабабларидан хабарсизликларини айтмоқдалар.
Мазкур ширкат раиси муовини Усмон Қаландаров “Тожикистон темир йўллари” 20 ноябр куни “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатидан Ғалаба-Амузанг темир йўлида техник носозликлар бўлгани ҳақида телеграмма олганини маълум қилди.
Якшанба куни аксар хорижий нашрлар Ўзбекистонни Тожикистоннинг жанубий ҳудуди билан боғловчи Ғалаба-Амузанг темир йўлида портлаш бўлганини ва дастлабки тахминларга кўра бунинг террорчилик хуружи бўлгани ҳақида ёзганди.
Бироқ Тожикистон ҳукумат расмийси Усмон Қаландаров “портлаш” ҳақида журналистлардан билганини айтди.
- Теракт бўлганидан хабарсизмиз, бизга буни тасдиқлашгани йўқ. Бизга фақат ўша кўприк бузилгани ҳақида телеграмма юборишган, - деди Қаландаров.
Тожик расмийси телеграмма олинган куни Ўзбекистон томонига жавоб телеграммаси ёзилганини ва унда Тожикистон Ғалаба-Амузанг темир йўлини таъмирлаш ишларида қатнашишга ҳозир экани билдирилганини қўшимча қилди.
Аммо, Қаландаровнинг айтишича, Ўзбекистон томон ҳозирча бу таклифга на оғзаки, на-да ёзма равишда жавоб қайтарган.
Мавзу юзасидан биз “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатига ҳам қўнғироқ қилдик.
Телефон гўшагини кўтарган, аммо ўзини таништирмаган “Ўзбекистон темир йўллари” ходимаси Ғалаба-Амузанг темир йўлида содир бўлган ҳодиса билан боғлиқ хабарлар билан ширкатнинг интернет сайтида танишиш мумкинлигини айтди.
- Ҳамма маълумотни интернетимиздан ўқиб, билиб олишинглар мумкин. Яқин орада интернетга қўямиз, - дея таъкидлади “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг ўзини таништирмаган ходимаси.
Термиз темир йўлининг Амузанг йўналиши Тожикистоннинг Хатлон вилоятига озиқ-овқат ва ёнилғи маҳсулотлари олиб кириш учун хизмат қиладиган ягона темир йўл саналади.
Ундан ташқари, Москва-Кўлоб йўловчи ташиш поезди ҳам ана шу йўналиш бўйича қатнайди.
Ўтган ҳафтада Россия темир йўллари хизмати Ўзбекистон ҳудудидаги Ғалаба-Амузанг темир йўли ёпилгани сабабли Москва-Кўлоб йўловчи ташиш поездларига билет сотиш тўхтатилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси масъулларига кўра, шу кунларда юртига қайтаётган тожикистонлик меҳнат муҳожирлари бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқда экан.
Ғалаба-Амузанг темир йўлида портлаш рўй бергани ҳақидаги хабарлар Россия билан Тожикистон муносабатлари таранглашган бир вақтга тўғри келди.
Ноябр бошида Россия ва Эстония фуқаролари бўлган икки учувчи яъни Владимир Садовничий ва Алексей Руденко Тожикистон жанубида қамалганидан кейин Россия ва Тожикистон муносабатлари совуқлашди.
Бунинг ортидан Россия тегишли идоралари бу мамлакат ҳудудидаги тожикистонлик меҳнат муҳожирларини “миграция қонунларига риоя этмаганлик” важидан қўлга олиниб, депортация қилина бошлади.
Тожикистонлик бир гуруҳ мустақил таҳлилчилар Ғалаба-Амузанг темир йўлидаги портлашни Россия ўйинининг давоми ўлароқ изоҳламоқдалар.
- Россия меҳнат муҳожирларимиз билан муаммо яратиб, улар орқали босим ўтказаётган бир пайтда Ўзбекистон ҳам Тожикистонга зўравонлик қилаётган бўлиши мумкин. Бу икки ҳолат бир-бири билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки бу ҳудуд (Ғалаба-Амузанг темир йўли назарда тутилаяпти - таҳр.) Ўзбекистон учун унчалик зарур эмас. У асосан Тожикистонга зарур. Шуни назарга олган ҳолда, бу масаланинг иқтисодий омиллари ҳам бор, деб ўйлайман, - дея ўз тахмини билан ўртоқлашади таҳлилчи Фируз Саидов.
Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази расмийси Сайфулло Сафаров эса бу масалага сиёсий тус бермасликка даъват этиб, Ғалаба-Амузанг темир йўлидаги ҳолатга ойдинлик киритиш учун ҳар иккала томондан журналистлар воқеа жойига бориши зарурлигини уқтирди.
- Ўтган тажрибалардан келиб чиққан ҳолда ҳозирча томонларнинг ҳеч қайсинисига ишониш керак эмас. Менимча, журналистлар албатта воқеа жойига бориб, бу масалани ўрганиши лозим. Айни пайтда ҳақиқатни улар айта олади, бошқа ҳеч ким, - деди Стратегик тадқиқотлар маркази расмийси.
Айтиш лозимки, 2010 йил бошида ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида “вагон можароси” вужудга келган эди.
Ўшанда Тожикистон томони мамлакатга тегишли мингдан ортиқ юк вагонлари Ўзбекистон ҳудудида ушланиб қолаётганидан шикоят қилганди. Хусусан, Тожикистон темир йўллари ширкати раиси Омонулло Ҳукумов поездларнинг Ўзбекистон ҳудудида ушланиб қолиши ортидан ўз идораси миллионлаб сомоний зарар кўрганини айтганди. Тожик жамиятидаги айрим доиралар бу замирида сиёсий омиллар ётганини таъкидлагандилар.
Ўзбекистон томони эса бунинг сабабини темир йўл ўтган айрим ҳудудларни сел ювиб кетгани билан изоҳлаганди.