Ўзбекистон озиқ-овқат саноатини замонавийлаштиришни режаламоқда

Ўзбекистон 2011-2015 йилларда ёғ-мой ва озиқ-овқат саноатини замонавийлаштириш учун 74,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлашни режаламоқда.

Лойиҳа xаражатининг 36,5 миллион доллари хорижий сармоялар, 19,2 миллион доллари маҳаллий банклар кредити ва 18,4 миллион доллари корхоналарнинг маблағи ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Бу чора 2012 – 2015 йилларда Озиқ-овқат саноатини кенгайтириш ва ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.