Жаҳон бозорида нефт яна қимматлади

Жаҳон бозорида нефт нархи яна кўтарилди. Лондоннинг IСE биржасида бир баррел Brent Crude Oil маркасидаги нефт 110,81 доллардан сотилган.

Бу аввалги нархдан бир долларга қимматдир. Ню Йоркнинг NYMEХ биржасида Brent Crude Oil маркасидаги нефт нархи 0.29 долларга ошган ва баррелига 101,28 долларни ташкил этган.