БМТ ва АҚШ Афғонистонга ҳамдардлик билдирди

Кобулдаги портлаш шиа мусулмонлари масжидида содир этилди.


БМТ ва АҚШ Кобул ва Мозори Шарифдаги ҳудкуш ҳужумлари оқибатида 60 киши ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистонга ҳамдардлик билдирди.

Афғонистонда кеча Ашура куни нишонланган пайтда иккита ҳудкуш ҳужуми уюштирилди.

Дастлаб Кобулда шиа мусулмонларининг масжидида содир этилган портлашда камида 55 киши ўлди, 130 одам жароҳатланди.

Мамлакат шимолидаги Мозори Шариф шаҳридаги портлашда эса 4 киши оламдан кўз юмди, 30 киши жароҳатланди.

Ҳужумлар учун масъулиятни қароргоҳи Покистонда жойлашган “Лашкари жангавий” экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай портлашлар ортидан Британияга сафарини бекор қилди.