Горбaчев сайловни қайта ўтказишга чақирди

Собиқ Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев Россияда якшанба куни ўтган парламент сайловлари сохталаштирилганини айтиб, уни қайта ўтказишга чақирди.

"Мамлакат раҳбарлари сохтакорликларга қўл урилгани ва сайлов натижлари халқ иродасини акс эттирмаслигини тан олишлари керак. Менимча омма фикрини писанд қилмаслик, расмийлар обрўсини туширади ва вазиятни беқарорлаштиради", деб айтган Горбочев Интерфакс мухбири билан суҳбатда.

Вашингтонда эса Республикачи Сенатор МакКейн Путинни Россияда “араб баҳори” эхтимолидан огоҳлантирган эди.