550 фаластинлик маҳбус озод қилинди

Исроилда 550 фаластинлик маҳбус озод қилинди

Исроилда 550 фаластинлик маҳбус озод қилинди.

Бу Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни озод қилиш бўйича иккинчи катта тадбир.

ҲАМАС гуруҳи тарафидан қўлга олинган Исроил аскари Гилад Шалит озод қилингани эвазига Исроил тарафи 2 ой аввал мингдан ортиқ фаластин махбусларини қамоқдан озод қилган эди.

Исроил расмийлари якшанба куни озод қилинган фаластинликлар ичида террор амалиëти учун ҳукм қилинган жангарилар йўқлигини айтишди.